Эрон Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Элчи Муҳаммад Али Искандарий ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги янги элчиси Муҳаммад Али Искандарий иш фаолиятини бошлади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири ўзининг Telegram-каналида хабар берди.

Муҳаммад Али Искандарий Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нухсаларини топширган.

«Жаноб элчига мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз»,- дея ният билдирган Бахтиёр Саидов.
Шунингдек, Ўзбекистон-Эрон ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари олдидаги вазифалар ҳам муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси дипломатик миссиясини якунлагани хабар қилинганди.