20:11 | 01.02.24
Дипмиссия маълумотига кўра, Ўзбекистон фуқароларига Эронга ҳар олти ойда бир марта визасиз кириб, 15 кун қолиши учун виза олиш талаб қилинмайди.
Ўзбекистон фуқаролари 4 февралдан эътиборан Эронга 15 кунгача визасиз саёҳат қилиши мумкин, деб хабар бермоқда «Дунё».
Эроннинг Тошкентдаги дипломатик миссияси маълумотига кўра, Ўзбекистон фуқароларига Эронга ҳар олти ойда бир марта визасиз кириб, 15 кун қолиши учун виза олиши талаб қилинмайди. Нашрнинг таъкидлашича, бошқа турдаги визалар учун тартиблар ўз кучида қолади.
Эслатиб ўтамиз, Эрон маданий мерос, туризм ва халқ ҳунармандчилиги вазирлиги 2023 йил декабрь ойи ўрталарида мамлакат ҳукумати томонидан 33 та давлат фуқароларига визани бекор қилиш ҳақидаги ҳужжат ратификация қилингани ҳақида хабар берганди. Визасиз режим доирасига Ўзбекистон фуқаролари ҳам киритилган.
Бироқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эроннинг Ўзбекистон фуқаролари учун визаларини бекор қилиш бўйича келишуви юзасидан иш олиб борилмаётганини маълум қилган. Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонасига Эроннинг тегишли вазирлик ва идораларидан ҳеч қандай расмий сўров келиб тушмагани қайд этилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: