13:19 | 26.01.24

                       

Фарғонада ер участкасини 160 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

У 25 сотих бўш ер участкасини ҳеч қандай ҳужжатларсиз фуқарога пулламоқчи бўлган.

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, шу йилнинг 23 январ куни, Қўқон шаҳри ҳудудида ҳамкорликдаги тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида 37 ёшли Ш.А. Бувайда тумани, Бегобод қишлоғида жойлашган «Маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси» қуриш учун ажратилган 25 сотих бўш ер участкасини ҳеч қандай ҳужжатларсиз фуқаро Б.А.га 160 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тадбиркорга давлат захирасидаги 10 гектар ер майдонини 10 йил муддатга ижарага олиб беришни ваъда қилган шахс аниқланганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: