15:08 | 30.12.23

                       

Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчиси 15 минг доллар пора билан қўлга олинди — видео

Тадбиркорга давлат захирасидаги 10 гектар ер майдонини 10 йил муддатга ижарага олиб бериш ваъда қилинган.

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи, муқаддам судланган 46 ёшли шахс Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани «Илғор» МФЙ ҳудудида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 10 гектар ер майдонини «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг 67-бандидаги ижро доирасида 10 йил муддатга ижарага олиб бериш эвазига тадбиркордан 80 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, у мазкур пул маблағидан 15 минг АҚШ долларини Оҳангарон тумани «Илғор» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчисига бериши кераклиги аниқланиб, ушбу мансабдор шахс ҳам сўралган пулни олган вақтида ушланган.

Аввалроқ, Оқдарё туманининг собиқ ҳокими 200 минг доллар пора билан ушлангани, у тил бириктирган одамлар ичида ички ишлар органларининг собиқ ходими ҳам борлиги ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: