11:12 | 30.12.23

                       

Оқдарё туманининг собиқ ҳокими 200 минг доллар пора билан ушланди — видео

У тил бириктирган одамлар ичида ички ишлар органларининг собиқ ходими ҳам бор.

Самарқанд вилояти Оқдарё туманининг собиқ ҳокими ички ишлар органларининг собиқ ходими ҳамда маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро билан тил бириктириб, улар алдов йўли билан тадбиркорнинг ишончига киришган.

Жумладан, улар Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани «Сурум» МФЙ ҳудудидан тикувчилик фабрикаси ташкил этиш учун бошқа бир фуқарога тегишли масъулияти чекланган жамиятга берилган 11,1 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 6 миллион АҚШ доллари талаб қилишган.

ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, ушбу уч нафар шахс Тошкент шаҳридаги кафелардан бирида сўралган пул маблағидан 200 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Аввалроқ, «Ўзэнергоинспекция» мансабдори 50 минг доллар пора билан қўлга олингани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: