18:10 | 11.01.24

                       

Фарғонада машиналарни тасвирга олган аёлга ташланган ҳайдовчилар жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда 3 нафар ҳайдовчи ва ўртасида жанжал келиб чиққани акс этган видеотасвирлар тарқалганди.

Bugun.uz маълумотларига кўра, Фарғонада 3 нафар ҳайдовчи машиналарни видеога олган аёлга ташланиб, ҳақоратли сўзлар ишлатган эркаклар жавобгарликка тортилди.

Аниқланишича, шу йилнинг 9 январ куни соат 14:40 ларда бир нафар аёл ва Тошлоқ-Фарғона йўналишида ҳайдовчилик қилувчи 3 нафар ҳайдовчи ўртасида жанжал келиб чиккан. Ҳолат акс этган видеотасвирлар ижтимоий тармоқларга тарқалгач, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан рўйхатга олиниб терговга қадар текширув ҳаракатлар бошланган.

Фарғона шаҳар Суди мазкур ишда аниқланган ҳолатларни ўрганиб чиқиб, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан  ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига нисбатан БХМнинг 3 баравари миқдорида (1 миллион 200 минг сўм ) жарима жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида йўл ўртасида овқат еган блогер жаримага тортилгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: