21:54 | 05.01.24

                       

Фарғонада йўл ўртасида овқат еган блогер жаримага тортилди — видео

Блогер стол устига дастурхон ёзиб, овқатланган ва видеони ўз саҳифасига жойлаган.

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида блогерлардан бирининг катта йўл ўртасида овқатлангани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Блогер йўл ўртасида стол устига дастурхон ёзиб, овқатланиш жараёнини видеога олган ва уни ўзининг Instagram’даги саҳифасига жойлаган.

Фарғона вилояти ИИБнинг хабар беришича, блогер жаримага тортилган.

«Видео олиб, уни ижтимоий тармоқдаги саҳифамга жойлагандим. Бу кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Энди бундай ҳолат бошқа қайтарилмайди. Хатоимни тушуниб етдим. Бошқаларга ҳам тавсия қилмайман. Ёшлар, мен қилган ишни қайтарманглар», — деган блогер.

Унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик; базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача жарима жазоси) ва 138-моддаси (пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши; БҲМнинг учдан бир қисми) билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва тушунтириш ишлари олиб борилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: