13:17 | 06.09.24

                       

Фарғонада микроавтобус ва юк машинаси тўқнашди

Фарғонада микроавтобус бошқарувини йўқотган ҳайдовчи тўхтаб турган юк машинасига урилди.

Фарғона вилояти Қува туманида юк машинасига урилган микроавтобус пачоқланиб кетди. Вилоят ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, ҳолат 5 сентябрь куни соат 11:20 ларда Қува туманида содир бўлган. Hyundai русумли микроавтобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Қува тумани Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: