9:40 | 30.09.24

                       

Фарғонада оҳак цехи давлатга 5,6 млрд сўм зарар етказди

Марғилонда ноқонуний оҳак цехида қўлбола газ қурилмаларини ер ости қувурига яширинча улаб, давлатга 5,6 млрд сўм зарар етказган шахслар ушланди.

Фарғонанинг Марғилон шаҳрида газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, «Кичик саноат зонаси» ҳудудидаги нотурар жойда фуқаро Т.М. ва бошқалар олдиндан жиноий тил бириктириб, ноқонуний оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил қилган. Унда қўлбола газ қурилмаларини (горелка) ўзбошимчалик билан ер остидан ўтган ўрта босимли  газ қувурига равишда улаб, 5 млрд. 604 млн. сўмлик 2 млн. 155 минг куб метр табиий газни ўғирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Т.М., К.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: