12:13 | 14.08.21
Олимлар буни аниқлаш учун тадқиқот ўтказган
Тадқиқотчилар фарзандлар ота-онаси билан энг узоқ яшайдиган Европа давлатини маълум қилди. Бу ҳақда «Eurostat»сайтида хабар берилди.
Унга кўра, 2020 йилда барча Европа Иттифоқи мамлакатларида ёшлар ота-онасини ўртача 26,4 ёшда тарк этган. Бироқ ўртача кўрсаткич ҳар бир мамлакатда турлича бўлган. Фарзандлар ота-онаси билан энг узоқ яшайдиган мамлакат эса Хорватия (32,4 ёш) деб топилган. Ундан кейинги ўринларда Словакия (30,9 ёш), Малта ва Италия (ҳар бири 30,2 ёшдан) ҳамда Португалия (30 ёш) қайд этилган.
Ҳисоботда қайд этилишича, Скандинавия мамлакатларида ёшлар 22 ёшга тўлгунга қадар ота-она уйини тарк этади. Хусусан, Данияда бу кўрсаткич 21,2, Люксембургда 19,8, Швецияда эса 17,5 ёшни ташкил этади.
«Кўпгина шимолий ва ғарбий мамлакатларда ёшлар ўз ота-оналари уйини ўртача 20–25 ёшда тарк этган, жанубий ва шарқий мамлакатларда эса ўртача ёш 20–30 ёш бўлган», — дейилади тадқиқотда.
Аввалроқ Европа Иттифоқи ўз қонуни сабаб миллиардлаб евро йўқотиши мумкинлиги айтилган. Шунингдек, Европа Иттифоқи парчаланиши мумкинлиги маълум қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: