12:31 | 29.05.24

                       

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати юқори даражада ташкил этилади

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати юқори даражада ташкил этилади. Хорижий ва маҳаллий мухлислар учун темир йўл чипталарига 50 фоиз миқдорида чегирмалар жорий қилинади.

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати юқори даражада ташкил этилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Президент Қарорига кўра, 2024 йил август – октябрь ойларида Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар, шунингдек, Жаҳон чемпионати ўйинларига чипталари мавжуд бўлган хорижий ва маҳаллий мухлислар учун темир йўл чипталарига 50 фоиз миқдорида чегирмалар жорий қилинади.

Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар ҳамда ўйин кунлари чипталари мавжуд бўлган шахслар учун жамоат транспорт воситаларидан (автобус, метро) бепул фойдаланиш имконияти яратилади.

Маълумот учун, 2024 йилнинг 14 сентябридан 6 октябригача Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарлари футзал бўйича FIFA Жаҳон чемпиянатига мезбонлик қилади. Ушбу ченпионат Марказий Осиёда ўтказиладиган биринчи FIFA турнири ҳисобланади. Бундан олдин Осиёдан Ҳонг Конг, Тайван ва Таиланд мусобақага мезбонлик қилишган.

Мундиалнинг қуръа ташлаш маросими 26 май санасида кўҳна ва қадимий Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида ташкил этилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: