18:20 | 01.01.24
«Ўзгидромет» 3-4 январ кунлари учун об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи 3 январда +3…+8 даража, 4 январда +5…+10 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси кечаси -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ, кундузи 3 январда +8…+13 даража, 4 январда +10…+15 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…+5 даража, кундузи +12…+17 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи +6…+11 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2…-7 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.
Аввалроқ, Ўзбекистонда 2024 йил қандай об-ҳаво билан бошланиши эълон қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: