18:13 | 12.06.24

                       

Ҳиндистондаги касалхонада ўзбекистонлик аёл ўзини ўлдирди

Ҳиндистондаги касалхонада ўзбекистонлик аёл ҳожатхонадаги илгичга ўзини осиб ўлдирди. Марҳума билан бирга унга донорлик қилган эри ва ўғли ҳам бўлган.

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги касалхонада 45 ёшли ўзбекистонлик аёл ҳожатхонада ўз жонига қасд қилган ҳолда топилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 11 июнь куни Каушамби шаҳридаги хусусий касалхонада содир бўлган. Аёл 25 май куни жигар кўчириб ўтказиш операцияси учун касалхонага ётқизилган.

«У тузалаётганди ва икки кун ичида касалхонадан чиқарилиши керак эди», — дейди муассаса бош шифокори.

Зулфия исмли марҳума аёл билан бирга унга донорлик қилган турмуш ўртоғи ва ўғли ҳам бўлган. Ҳодиса юз берган кун аёл палатаси ёнидаги ҳожатхонага кирган ва узоқ вақт чиқмаган. Эри рафиқаси узоқ вақтдан бери ҳожатхонадан чиқмагани учун шифохона ходимларига хабар берган. Шифохонанинг хавфсизлик ходимлари эшик ичкаридан қулфланганини аниқлагач, полиция бўлимига мурожаат қилган.

Полиция ходимлари аёлнинг жасадини ҳаммомдаги илгичга осилган ҳолда топган. Жасад ўлимдан кейинги текширувга юборилган ва суд-тиббиёт экспертлари гуруҳи воқеа жойини кўздан кечирган.

«У эгнидаги ҳижоб билан ўзини осиб қўйган. Ҳуқуқий расмийлаштириш ишлари якунланиб, натижалар кутилмоқда. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда», — дейди Indirapuram полицияси комиссари ёрдамчиси Кумар Сингх.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: