15:45 | 21.11.23

                       

Хоразмда майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган МЧЖ аниқланди

МЧЖ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида давлатга 1 млрд 61 млн сўм зарар етказилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати хабар беришича, Хоразм вилоятида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган МЧЖ аниқланган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Урганч туманида ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги «S» МЧЖ раҳбари А.А. МЧЖ биносида 127 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини тижорат мақсадларида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига яширинча улаб, электр энергиясида ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 миллиард 61 миллион сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Навоийда давлатга 24 млрд сўмдан зиёд зарар келтирган майнинг фермаси ноқонуний фаолияти тўхтатилгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: