11:01 | 23.10.23

                       

Навоийда майнинг фермаси ноқонуний фаолияти тўхтатилди

Ферма давлатга 24 млрд сўмдан зиёд зарар келтирган.

Навоий вилояти Кармана туманида қурилиши тугалланмаган бинода Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан ўтказилган текшириш жараёнида майнинг қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Фуқаро Р.Э.И.га тегишли бўлган умумий истеъмол қуввати 840,4 киловаттни ташкил қилувчи май қурилмалари қуввати 630 киловаттга тенг бўлган иккита трансформаторга ўзбошимчалик билан уланган.

Мазкур ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, 24 миллиард 425 миллион 300 минг сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Қорақалпоғистондаги нефт базасида 8,2 млрд сўмлик камомад аниқлангани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: