11:22 | 09.01.24

                       

Хоразмда ота 14 ёшли боласини калтаклаб, жароҳат етказди – видео

Маълум бўлишича, ота томонидан ўғли ахлоқсизликка йўл қўйгани важи билан дўппосланган.

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида яшовчи 2009 йилда туғилган, вояга етмаган фуқаронинг тан жароҳатлари билан тасвирга олинган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат бўйича ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов муносабат билдириб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Аниқланишича, ушбу болага тан жароҳатлар шу йилнинг 7 январ куни ўзининг отаси 1972 йилда туғилган А.Х. томонидан ўғли ахлоқсизликка йўл қўйгани важи билан етказилган.

Ҳозирда вояга етмаган болага тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган. Тегишли судга оид экспертизалар тайинланган. Ҳолат юзасидан Урганч шаҳар Ички ишлар органлари томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда эркак ёш боласини уриб, кўзини кўкартиргани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик боланинг йиқилиб тушгани сабаб жароҳат олгани маълум бўлганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: