0:15 | 15.12.23

                       

Самарқандда эркак ёш боласини уриб, кўзини кўкартирди – видео

Болалар омбудсмани расмий маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда ёш боланинг отаси томонидан калтакланиб, боланинг юз ва кўзлари кўкаргани акс этган видеоёзув тарқалди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу зўравонлик Самарқанд вилоятинг Ургут туманида юз берган. Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олиниб, ҳозирда Ургут тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Болага нисбатан бундай ҳаракатга йўл қўйган шахслар, ким бўлишидан қатъий назар, қонунан жавоб бериши таъминланади. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади», дейилган хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: