21:35 | 29.11.23

                       

Хоразмда Ўзбекистонда ягона ҳисобланган троллейбуслар ҳаракати тўхтатилди

Бунга электр энергияси билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлиши мумкин.

Транспорт вазирлигига кўра, шу йилнинг 20 ноябридан бошлаб Хоразм вилояти ҳудудида ҳаракатланувчи, вилоят марказини Хива билан боғловчи Урганч-Хива-Урганч йўналишидаги троллейбуслар қатнови тўхтатилган.

Бунга вилоят ҳокимлигининг Троллейбус бошқармасига қарайдиган юқори кучланишли электр симлари ва трансформаторларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги ҳамда электр энергияси бўйича юзага келган муаммолар сабаб бўлган.

Вилоят транспорт бошқармаси ушбу йўналишда вақтинчалик автобуслар ҳаракатини йўлга қўйган бўлиб, «Янгиариқтранс» МЧЖдан 4 та ва «Автотранс Хоразм» МЧЖдан 4 та автобус жами саккизта автобус йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.

Ҳозирда вилоят ҳокимлиги томонидан тузилган махсус ишчи гуруҳ мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли ишларни олиб бормоқда.

Аввалроқ, Урганч–Хива йўлидаги битумлар машиналарга ёпишиб қолгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: