16:03 | 03.04.22

                       

Урганч–Хива йўлидаги битумлар машиналарга ёпишиб қолди — видео

«Хоразмавтойўл» ҳолат юзасидан муносабат билдирди

Урганч–Хива йўлидаги битумлар машиналарга ёпишиб қолгани ҳақида видео 1 апрель куни ижтимоий тармоқларда тарқалди. «Хоразмавтойўл» ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, мурожаатда кўрсатилган автомобиль йўли умумий фойдаланишдаги давлат аҳамиятига эга 4Р-158 Урганч–Хива автомобиль йўли бўлиб, йўлнинг жами узунлиги 28 километрни ташкил этади.

Автомобиль йўлининг aсфальтобетон қопламасидаги юзага келган ёриқларни олдини олиш мақсадида ёриқларларга битум ишлов берилган. Ҳаво ҳароратининг апрель ойи бўлишига қарамасдан, кескин кўтарилиб кетиши оқибатида битум асфальтбетон юзасидаги структурасига киришиб кетмасдан олдин эриб, қоплама юзасига чиққани аниқланган.

«Пудратчи корхоналар томонидан тез кунда мавжуд камчиликларни бартараф қилиш чоралари кўрилишини маълум қиламиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг Тахтақорача довони 13 март куни автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: