23:28 | 13.11.23 1332

Илон Маск ChatGPT’га қарши янги сунъий интеллектни яратди

Тадбиркор уни Москвада бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда оммага таништиришини айтган.

Хориж манбаларининг хабар беришича, америкалик миллиардер Илон Мaск шу йилнинг 22-24 ноябр кунлари Москвада бўлиб ўтадиган сунъий интеллектга бағишланган AI Journey 2023 халқаро конференциясида нутқ сўзлайди.

Фото: eureporter

Конференцияда Маск яқин келажакда Х ижтимоий тармоғига қўшиладиган Grok нейрон тармоғи ҳақида ўз фикрларини айтишни режа қилган. Унда Маскдан ташқари, Хитой ва Ҳиндистондан келган сунъий интеллект тадқиқотчилари ва ишлаб чиқувчилари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Grok бу — сунъий интеллект технологиясига асосланган чатбот, GPT чатининг рақиби. Маск сунъий интеллектни тузиш учун Х ижтимоий тармоғидаги маълумотлардан фойдаланган.

Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, Grok фойдаланувчиларнинг деярли барча саволларига, шу жумладан цензура туфайли рақибларнинг чатботлари томонидан эътиборсиз қолдирилган саволларга ҳам жавоб бера олади. Шу билан бирга, аниқроқ жавоб олиш учун сўровни қандай тузиш кераклигини ҳам тушунтириб беради. Маск бундан ташқари, Grok ҳазил-мутойиба ҳам қилиб туришини, шунинг учун, ҳазилни ёқтирмайдиган одамлар ундан фойдаланмасликлари кераклигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Х (Twitter) барча фойдаланувчилар учун пуллик бўлиши айтилганди. Шунингдек, Илон Маск бир кунда 16,1 миллиард доллар йўқотганди.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 193
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 365
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 396
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 211
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 444
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 322