11:33 | 14.06.24

                       

Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси вафот этди

Индонезиянинг Ўзбекистон ва Қирғизистондаги элчиси вафот этди. Элчихона марҳумнинг ўлим сабаби ҳақида маълумот бермади.

Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси Сунарио Картадината 13 июнь куни Тошкентда вафот этди. Бу ҳақда элчихонанинг Instagram’даги саҳифасида хабар берилди.

«Индонезиянинг Тошкентдаги элчихонаси 2024 йил 13 июнь, пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 18.30 да Тошкент шаҳрида, Республиканинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси вафот этгани ҳақидаги ҳамдардлик хабарини чуқур қайғу билан етказади», — дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, 1950 йилда туғилган Сунарио Картадината 2019 йилдан бери Ўзбекистонда дипломатик фаолият олиб бораётганди. Тиббиёт фанлари магистри, профессор Сунарио Картадината бир вақтнинг ўзида Индонезиянинг Қирғизистондаги элчиси ҳам ҳисобланарди.

Элчихона хабарида 74 ёшли дипломатнинг ўлими сабаби ҳақида маълумот бермади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: