15:41 | 07.09.24
Ўзбекистон дипломатлари Кореяда қамалган ватандошлар ҳолидан хабар олди.
Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Жануби Кореянинг Чонгвон шаҳрида жойлашган жазони ўташ муассасасида бўлиб, бу ерда ушлаб турилган ватандошлар ҳолидан хабар олишди.
Мазкур муассаса ваколатли ходимлари билан суҳбат жараёнида бу ерда сақланаётган ватандошлар муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида элчихона ва ижро этиш муассасаси ўртасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.
Марказда ватандошларни сақлаш, уларнинг тиббий ва бошқа зарур ёрдамларни олиши, шунингдек, яқин қариндошлари билан телефон мулоқотларини ташкил этиш шартларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: