21:38 | 06.09.24
Паралимпия 2024. Ўзбекистон ҳисобига яна битта медаль қўшилди.
Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия баҳслари давом этмоқда.
Пара дзюдо бўйича аёллар ўртасида J2 классида -57 кг вазн тоифасида финал баҳсида иштирок этган ҳамюртимиз Кумуш Хожаева япониялик Хиросе Жункога қарши татамига чиқди.
Ўзбекистонлик спортчи ҳал қилувчи беллашувда имкониятни бой берди ва делегация ҳисобига навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг кумуш медаллари сонини 7 тага, умумий медаллари сони эса 21 тага етди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: