15:48 | 14.06.24

                       

Марказий банк 11 та банкка нисбатан жарима қўллади

Ўзбекистон Марказий банки 11 та банкка нисбатан жарима санкциялари қўллади.

Ўзбекистон Марказий банки май ойида 11 та банкка нисбатан жарима санкциясини қўллади. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, банк назорати қўмитаси томонидан ўтган ойидаги йиғилишларда 47 та масала кўрилиб, тегишли қарорлар қабул қилинган. Хусусан, ўтган ойда рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 36 та масала кўриб чиқилган. Улардан 2 таси кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш, 2 таси кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш ҳамда 2 таси микромолия ташкилотлари фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритиш кабилар борасида бўлган.

Кредит ташкилотларининг молиявий ҳолати бўйича банклар ва тўлов ташкилотлари томонидан Марказий банк талабларининг бажарилиши, банклар ва микромолия ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижалари муҳокама қилингани.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қоидабузарликлар учун 3 та банк чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Амалдаги қонунчилик ва Марказий банк талабларига риоя қилинмаганлиги ва аниқланган қоидабузарликлар учун 11 та банкка нисбатан жарима санкциялари қўлланилган.

Шунингдек, битта микромолия ташкилотида ўтказилган инспекция текшируви натижасида аниқланган қоидабузарликлар учун жамиятнинг кредитлаш операцияларини амалга ошириш фаолияти уч ой муддатга чекланган.

Аниқланган камчиликларни тузатиш, тегишли чораларни кўриш, ўрнатилган пруденсиал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш ва молиявий ҳолатини соғломлаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: