9:59 | 09.09.23 1397

Марокашда 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди

Табиий офат оқибатида 300 га яқин одам ҳалок бўлган.

Марокашда кеча, 8 сентябр куни кечқурун 6,8 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Фото: Reuters

Қайд этилишича, ер қимирлаши Марокашнинг Юқори Атлас тоғ тизмасида маҳаллий вақт билан 23:00 дан кейин содир бўлган. Зилзила ўчоғи 850 минг аҳоли истиқомат қилувчи тарихий Марракеш шаҳридан 72 километр жануби-ғарбда, 18,5 километр чуқурликда қайд этилган.

Марокаш Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, ҳодиса оқибатида камида 296 киши ҳалок бўлган, 153 киши жароҳат олган. Кўплаб марокашликлар афтершок кузатилиши мумкинлиги хавотири сабаб тунни бир неча шаҳарлардаги кўчаларда ўтказган. Мамлакат махсус хизматлари вайроналар остида қолганларни қидириш миссияси бошланганини эълон қилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса одамларни ярадорларга ёрдам бериш учун қон топширишга чақирди.

Фото: Reuters

Зилзила XII асрда қурилган ва қарийб минг йиллик тарихга эга бўлган Марракеш шаҳрига ҳам жиддий зарар етказган, тарихий қалъанинг бир қисми қулаб тушган.

Маълумот учун ушбу шаҳар Марокашнинг тўртта энг йирик иқтисодий марказидан бири ҳисобланади. 2019 йилда 3 миллионга яқин сайёҳ унга ташриф буюрган.


«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 162
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 420
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 987
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1108
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1429
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1145