17:14 | 07.09.24
Марказий банк 2024 йилда уйларнинг нархи ўсиши нима учун секинлашганини изоҳлади.
Ўзбекистонда 2024 йил январь-июнь ойларида уй-жой бозоридаги фаоллик ва нархлар ўсишининг секинлашди. Марказий банк ҳисоботига кўра, кўчмас мулк бозорида таклиф потенциали сезиларли ошган.
«Бу уй-жой сотиб олишда аҳолининг танлов имкониятларини кенгайишида, пировардида бирламчи ва иккиламчи бозорда нархлар ўсишининг секинлашишида ўз аксини топмоқда. Жорий йил 6 ойида бажарилган жами қурилиш ишлари ҳажми 79,8 триллион сўмни ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 10,1 фоизга ошиши натижасида фойдаланишга топширилган хонадонлар сони 2,6 баробарга ошган ҳолда 17,9 мингтани ташкил этган», дейилади хабарда.
2024 йил I ярим йиллиги натижалари таҳлилларига кўра, Тошкент шаҳрида 1 метр квадрат уй-жойларнинг ўртача нархи 15,6 миллион сўм ўртача номинал ойлик иш ҳақи кўрсаткичларидан 1,8 баробар қимматроқ бўлган бўлса, 2023 йилнинг мос даврида ушбу қиймат 1,5 баробарни ташкил этган.
Мазкур даврда 1 метр квадрат ўртача уй-жой нархи ўртача ҳисобланган ойлик иш ҳақига нисбатан Самарқандда 2,67 ва Тошкент вилоятида 1,79 баробар юқори даражада шаклланган.
Уй-жой нархининг аҳоли жон бошига номинал ЯИМ ва аҳоли жон бошига умумий даромадларига нисбатан юқори номутаносиблиги Самарқанд вилоятида сақланиб қолмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: