14:25 | 26.12.23

                       

Микроқарзларнинг энг юқори миқдори 100 млн сўмгача оширилади

2024 йилдан микроқарз ва кредитларни олиш ҳамда бериш тартиби ўзгаради.

Президентнинг «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда микромолия хизматларининг ўрни ва улушини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, микроқарзларнинг энг юқори қиймати 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилади, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали.

Нобанк кредит ташкилотлари эса АЖ ёки МЧЖ шаклида ташкил этилади. Микромолия ташкилотларига норезидентлардан хорижий валютада қарз маблағларини тўлаш ва юридик шахсларга хорижий валютада хизмат кўрсатишга рухсат берилади.

Шунингдек, жисмоний шахс бўлган иштирокчилардан (акциядорлардан) устав фондига (устав капиталига) киритилган ҳисса суммасининг ёки уларнинг эгалигидаги акциялар номинал қийматининг икки бараваридан ошмайдиган миқдорда қарз маблағларини жалб этишга рухсат берилади.

Микромолия ташкилотлари тегишли лицензия олган ҳолда тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади ҳамда жисмоний ва юридик шахслар томонидан нобанк кредит ташкилотининг устав капиталидаги улушга эгалик қилиш учун Марказий банк дастлабки рухсатномасини олиш талаби қонунчиликда белгиланган 10 фоизлик улушни 20 фоизга ошириш орқали юмшатилади.

  • Бунда, олинаётган улуш миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача бўлганда Марказий банкни хабардор қилиш тартиби жорий этилади;
  • микромолия ташкилотларига тижорат банкларидан кредит ресурслари жалб этилганда ёки тадбиркорлик субъектларига микромолия ташкилотларидан микрокредит олинганда «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ кафиллигини бериш имконияти яратилади;
  • тижорат банкларига микромолия ташкилотларига кредит ажратишда уларнинг кўрсатилган микромолиявий хизматлари бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқини гаровга олиш ҳуқуқи берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда микроқарзнинг энг юқори миқдори икки бараварга оширилиши мумкинлиги ҳақида аввалроқ хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: