13:10 | 11.11.23 503

Ўзбекистонда микроқарзнинг энг юқори миқдори икки бараварга оширилади

Шунингдек, 2024 йил 1 январгача микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базаси ишлаб чиқилади.

Ўзбекистонда Президентнинг тегишли қарори билан 2024 йилнинг 1 январидан микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 миллион сўмдан 100 миллион сўмга оширилади. Шунингдек, қарорга кўра, 2024–2026 йилларда қуйидаги мақсадли кўрсаткичларга эришишга қаратилган микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш дастури амалга оширилади:

  • микромолиялаш бозори ҳажмини камида 5 баробарга ошириш;
  • микромолиявий хизматлар билан 1 миллиондан ортиқ тадбиркорни қамраб олиш;
  • микромолия ташкилотлари ресурс базасида жисмоний шахслардан жалб қилинадиган маблағлар миқдорини 2 баробарга ошириш;
  • микромолиявий хизматлар кўрсатиш орқали расмий даромадга эга бўлмаган 500 мингга яқин шахсларни ўзини ўзи банд қилиш ва бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш.

Бундан ташқари, 2024 йилнинг 1 январидан нобанк кредит ташкилотлари акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади;

  • микромолия ташкилотларига норезидентлардан хорижий валютада қарз маблағларини жалб қилиш ҳамда юридик шахсларга хорижий валютада молиявий хизматлар кўрсатишга рухсат берилади;
  • жисмоний шахс бўлган иштирокчилардан (акциядорлардан) устав фондига (устав капиталига) киритилган ҳисса суммасининг ёки уларнинг эгалигидаги акциялар номинал қийматининг икки бараваридан ошмайдиган миқдорда қарз маблағларини жалб этишга рухсат берилади;
  • микромолия ташкилотлари тегишли лицензия олган ҳолда тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади;
  • жисмоний ва юридик шахслар томонидан нобанк кредит ташкилотининг устав капиталидаги улушга эгалик қилиш учун Марказий банк дастлабки рухсатномасини олиш талаби қонунчиликда белгиланган 10 фоизлик улушни 20 фоизга ошириш орқали юмшатилади.

Бунда, олинаётган улуш миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача бўлганда Марказий банкни хабардор қилиш тартиби жорий этилади;

  • микромолия ташкилотларига тижорат банкларидан кредит ресурслари жалб этилганда ёки тадбиркорлик субъектларига микромолия ташкилотларидан микрокредит олинганда «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ кафиллигини бериш имконияти яратилади;
  • тижорат банкларига микромолия ташкилотларига кредит ажратишда уларнинг кўрсатилган микромолиявий хизматлари бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқини гаровга олиш ҳуқуқи берилади.

2024 йил 1 апрелгача микромолия хизматлари соҳасига ихтисослашган янги микромолия ташкилоти ташкил этилади.

2024 йил 1 январгача микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базаси ишлаб чиқилади.


Ўзбекистон бўйлаб 3 декабр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистон бўйлаб 3 декабр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

9:15 | 03.12.23 62
Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1670
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1056
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 639
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 556
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1313