22:40 | 17.01.23
Жаҳондаги энг сўнгги воқеаларни ўзида акс эттирган фотолар
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Шавкат Мирзиёев бугун, 17 январь куни Сингапурга давлат ташрифи билан борди.
Ташриф давомида мамлакат президенти Ҳалима Яқуб билан ҳам музокаралар бўлиб ўтди.
Музокаралардан аввалги расмий тадбирлар доирасида Ўзбекистон Президенти шарафига Сингапурнинг миллий рамзи бўлган орхидея гулининг янги навига ном бериш маросими ўтказилди.
Шавкат Мирзиёев ташриф давомида Сингапур бош вазири Ли Сянь Лун билан ҳам учрашди.
Истанбулнинг Айюб Султон мавзесида ХVIII асрга мансуб собиқ Рами казармаси ўрнида катталиги бўйича шаҳарда тенгсиз бўлган Рами кутубхонаси очилди.
Жаҳон Иқтисодий Форумининг Швейцариянинг Давос шаҳридаги йиллик йиғилишида нутқ сўзлаш учун Украинанинг биринчи хоними Олена Зеленская ташриф буюрди.
АҚШнинг Нью-Жерси шаҳридаги Жорж Вашингтон кўприги Мартин Лютер Кинг куни муносабати билан ёритилди.
Париждаги Эйфел минорасида Эрон халқини қўллаб-қувватлаш ифодаси сифатида «Аёл, ҳаёт, эркинлик» сўзлари акс эттирилди.
Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳридаги «Шеърий баҳор боғи»да ўрнатилган Хитой янги йилига бағишланган инсталляцияни томоша қилаётган одамлар.
Нью-Ёркда Мартин Лютер Кингни хотирлаш учун маршда қатнашаётган одамлар.
Вашингтондаги Мартин Лютер Кинг куни муносабати билан Мартин Лютер Кинг хотирасига гулчамбар қўйиш маросимини томоша қилиш учун йиғилган одамлар.
Испаниялик чавандоз уй ҳайвонларининг ҳомийси Авлиё Энтони Аббот шарафига ўтказилаётган анъанавий маросим пайтида гулхан устидан сакраб ўтмоқда. Ушбу маросим ҳайвонларни «гулхан тутуни билан поклаш» ва келгуси йил учун уларни «ҳимоя қилиш» мақсадида ўтказилади.
АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги 28-Critics Choice Awards мукофотининг тақдирлаш маросимида «Everything Everywhere All at Once» фильми учун энг яхши фильм мукофотини қабул қилиб олаётган актёр ва актрисалар.
Хитойнинг Пекин шаҳридаги музлаган Хоухай кўлида конькида учаётган аҳоли.
Англиянинг Каннингтон ҳудудида автобус ҳалокатга учради.
Қутқарув гуруҳи Непалнинг Похара шаҳрида Yeti Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт ҳалокатга учраган жойдан қурбонларнинг жасадларини олиб чиқмоқда.
Калифорниянинг Сан-Диего шаҳридаги меҳмонхонадан чиқиш пайтида сув босган кўча бўйлаб кетаётган одамлар.
Ироқнинг Басра шаҳридаги Кўрфаз кубоги мусобақасининг ярим финали доирасидаги Қатарга қарши ўйинда гол нишонлаётган Ироқ футболчилари.
Маккада кучли ёмғирдан кейин яшил рангга айланган текисликда ўтлаб юрган туялар.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: