13:18 | 08.06.23
Канададаги ёнғинлар натижасида атмосферага кўтарилган тутун Шимоли-Шарқий ва Ўрта Атлантикани қамраб олди
Квебекда ёнаётган юздан ортиқ ўрмон ёнғинлари оқибатида Ню-Йорк шаҳри дунёнинг энг ёмон ҳаво ифлосланиши рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Канададаги ёнғинлар натижасида атмосферага кўтарилган тутун Шимоли-Шарқий ва Ўрта Атлантикани қамраб олди.
Сешанба оқшомида Ню-Йорк шаҳридаги ҳаво сифати индекси бир нуқтада 200 баллдан юқори бўлган. IQAir маълумотларига кўра, бу “жуда носоғлом” даража ва 7 июн куни соат 22:00 да барча йирик шаҳарлардаги ҳаво сифати ёмон даражада бўлган.
Сешанбада Ню-Йорк шаҳри ҳаво ифлосланиши бўйича дунёда Ню-Деҳлидан кейин иккинчи ўринда турган. Аммо Ню-Йорк шаҳри рўйхатда қисқа вақт ичида биринчи ўринни эгаллади.
Натижада, Ню-Йорк штати марказидаги камида 10 та мактаб округи очиқ ҳавода ўтказиладиган тадбирларни бекор қилди.
Очиқ ҳавода танаффус ва спорт залидаги машғулотлар ҳам бекор қилинди, — дейилади мактаб округи эълонларида.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: