10:36 | 06.02.24

                       

Оҳангарон шаҳри ҳокими лавозимидан озод этилди

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри ҳокими Акром Эшонқулов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. У ушбу лавозимда 2020 йилдан бери ишлаб келаётган эди.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Оҳангарон шаҳри ҳокими Акром Эшонқуловни лавозимдан озод этиш тўғрисади қарори эълон қилинди.

Маълум бўлишича, туман ҳокими ўз аризасига биноан ишдан олинган. Акром Эшонқулов Жўраевич эгаллаб турган ҳокимлик вазифасидан озод этилган. У ушбу лавозимга 2020 йил киришганди.

Маълумот бўлишича, Акром Эшонқулов 1976 йил 16 февралда Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида туғилган. Г.Плеханов номли Россия иқтисодиёт академияси ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг магистратура босқичини тамомлаган.

Эшонқулов давлат бошқарув тизимида бир қатор вазифаларда, жумладан Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот таҳлил гуруҳи раҳбари, Оҳангарон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари – шаҳар ҳокими, Оҳангарон тумани ҳокими в.в.б. лавозимида ишлаган.

Аввалроқ Ўзбекистон Миллий телерадиокомпания (МТРК) раиси Ходжаев Алишер Журакулович лавозимидан озод этилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: