15:47 | 02.02.24

                       

МТРК раиси Алишер Хўжаев лавозимидан озод этилди

Бош вазир котибияти раҳбари унинг ўрнига сайланди.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпания (МТРК) раиси Ходжаев Алишер Журакулович лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Абдурашид Жўрабоев МТРКнинг янги раиси этиб тайинланди. У бунгача Бош вазир котибияти раҳбари эди.

Маълумот учун, Алишер Ходжаев 2005 йил апрелидан 2017 йил февралигача Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини бошқарган. У 2017 йил июн ойидан буён Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб, шу йилнинг август ойида яна МТРКга қайтган. Бундан ташқари, у 2017 йилда Президент матбуот хизмати раҳбари лавозимида ҳам ишлаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: