0:05 | 28.01.24

                       

Оилавий зўравонлик ва аёл кишини калтаклаш ҳақида видео олган блогерлар 15 суткага қамалди

Улар ички ишлар ходимларининг хизмат бурчларини бажаришига қаршилик кўрсатишда ҳам айбланган.

Оилавий зўравонлик ҳақида видео тайёрлаган икки нафар блогерга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.

Келтирилишича, кеча, 27 январ куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Ш. О. (1991 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган) ва Р. А. (1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаган) оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, суднинг қарори эълон қилинган.

Маълум қилинишича, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг раиси Т. Обидов томонидан чиқарилган суд қарорига мувофиқ, Ш. О. ва Р. А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-1-моддаси (тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш), 189-2-моддаси (жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш), 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми ва 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Аввалроқ, ушбу икки блогер узр сўраб чиққани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: