10:30 | 04.07.24

                       

Олмалиқда радар ўрнатилган машина ЙТҲ га учради

Олмалиқда радар ўрнатилган машина ЙТҲ га учради. Россиялик эркак пиёдага йўл бериш учун тўхтаган ИИО ходимининг машинасига урилган (видео).

Фоторадар ўрнатилган автомобиль иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берилди.

Маълум қилинишича, воқеа 3 июль куни соат тахминан 17:30 ларда Олмалиқ шаҳри ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида содир бўлган. Ҳайдовчи 2000 йилда туғилган Ш.И. (Россия Федерацияси фуқароси) Lacetti автомобилида оралиқ масофани сақламаган. Пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдага йўл бериш учун тўхтаган ҳайдовчи 1990 йилда туғилган Ю.Н. (ИИО ходими) Cobalt русумли автомобилни орқасига келиб урилиб, ЙТҲ содир этган.

Ушбу йўл транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситалари техник шикастланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: