18:17 | 03.01.24
Янги тарифлар 2024 йилнинг 15 январ кунидан бошлаб амалда қўлланилади.
Қорақалпоғистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар (нархлар) тасдиқланди. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» хабар берди.
Унга кўра, 2024 йилнинг 15 январидан бошлаб қуйидаги белгиланган янги тарифлар амалда қўлланилади:
Ичимлик суви:
а) аҳоли учун 1 метр куб – 2 900 сўм;
б) бюджет ташкилотлари учун 1 метр куб – 5 700 сўм (ҚҚСсиз);
в) улгуржи истеъмолчилар учун 1 метр куб – 5 700 сўм (ҚҚСсиз).
Оқова сув хизматлари:
а) аҳоли учун 1 метр куб – 1 400 сўм;
б) бюджет ташкилотлари учун 1 метр куб – 2 800 сўм (ҚҚСсиз);
в) улгуржи истеъмолчилар учун 1 метр куб – 2 800 сўм (ҚҚСсиз).
Маълумот учун, келгуси беш йилда республикада марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 70,5 фоиздан 89,7 фоизга, канализация қамрови эса 5,6 фоиздан 24,6 фоизга етказилиши режалаштирилган. Бунинг учун барча манбалар ҳисобидан 5,9 триллион сўм эвазига, 3,192 километр ичимлик суви ва 438,6 километр канализация тармоғи, шунингдек, 179 та сув иншооти қуриш ва реконструкция этилиши белгиланган.
Аввалроқ, Қорақалпоғистонда ичимлик сувини тежаганлар рағбатлантирилиши ҳақда хабар берилганди. Шунингдек, Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматларига янги нархлар белгиланганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: