12:08 | 25.11.23

                       

Тошкент шаҳрида ичимлик ва оқова сув нархи оширилди — жадвал

Бир кубометр ичимлик суви қиймати 3,5 баробарга кўтарилган.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши шаҳар Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2023 йил 23 октябрдаги хатини инобатга олиб, пойтахт ҳудудида ичимлик ва оқова сув хизматлари янги нархларга ўзгартириш бўйича қарор қабул қилган.

Фото: Bugun.uz

Кенгашнинг кеча, 24 ноябрда имзолаган қарорига асосан аҳоли учун 1 метр куб ичимлик суви нархи 400 сўмдан 1400 сўмга, юридик ташкилотлар учун эса 1000 сўмдан 3000 сўмга кўтарилган.

Фото: Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши

Оқова сув нархи эса аҳоли учун амалдаги 350 сўмдан 1000 сўмга, юридик ташкилотлар учун 820 сўмдан 2200 сўмга юқорилаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: