10:06 | 04.07.24

                       

Ўзбекистон бош вазири афғонистонликлар билан учрашди

Ўзбекистон бош вазири афғонистонликлар билан учрашди. Меҳмонлар яна 3 кун Ўзбекистонда бўлади.

Афғонистон Саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлиб турибди. Делегация таркибида 300 нафарга яқин афғонистонлик тадбиркорлар ва ишбилармонлар ўрин олган.

Маълумотларга кўра, 3 июл куни Вазирлар Маҳкамасида Бош вазири Абдулла Арипов Афғонистон делегацияси билан учрашув ўтказган.

Маълум қилинишич, учрашувда томонлар иқтисодий, инвестициявий, энергетика, транспорт-логистика, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилишган. Шунингдек, ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича аниқ чоралар белгиланиб, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида алоқаларни янада кенгайтириш муҳимлиги қайд этилган.

Афғонистон делегациясининг мамлакатимизга ташрифи 6 июлга қадар давом этади. Ташриф доирасида бир қатор вазирлик ва идоралар билан учрашувлар, икки томонлама бизнес-форум ҳамда Афғонистон маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилиши белгиланган.

Меҳмонлар Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги қатор ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюриши ҳам режалаштирилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: