23:44 | 06.09.24
Паралимпия 2024. 15 ёшли спортчи Ўзбекистон делегациясига навбатдаги медални тақдим этди.
15 ёшли Шаҳина Йигиталиева Паралимпия ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди.
Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Ф46 классида найза улоқтириш дастурида финал баҳси якунланди. Ушбу йўналишда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шаҳина Йигиталиева 43.12 метр натижа билан делегация ҳисобига навбатдаги кумуш медални тақдим этди.
Шаҳина Йигиталиева делегация таркибидаги энг ёш спортчи ҳисобланади. Истеъдодли пара атлетимиз 2008 йил 16 октябрда туғилган.
Ушбу йўналишда қатнашган яна бир вакил Розия Эргашева 35.98 метр натижа билан 9-ўринни эгаллади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: