17:46 | 28.09.24
28 сентябрь куни Бахтиёр Саидов Индонезия ташқи ишлар вазири билан учрашди. Улар икки томонлама маслаҳатлашувлар қўмитасини ташкил этиш тўғрисида англашув меморандумини имзолади.
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов индонезиялик ҳамкасби билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда у ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
Маълум бўлишича, Индонезия ташқи ишлар вазири Ретно Марсуди билан учрашувда икки томонлама муносабатларда, хусусан, савдо, яшил энергия, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари соҳаларида фойдаланилмаган салоҳият мавжудлигини таъкидланди.
«Ўзаро муносабатларимизга янги суръат бағишлаш мақсадида Ўзбекистон ва Индонезия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида Икки томонлама маслаҳатлашувлар қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги ўзаро Англашув меморандумини имзоладик», дейди вазир Саидов.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: