17:49 | 07.09.24
Ўзбекистон айрим соҳаларда Исроилликлар билан қўшма корхоналар ташкил этади.
Ўзбекистон элчихонаси, Ўзбекистон-Исроил Савдо ва инвестиция уйи вакиллари Исроил Савдо-саноат палатаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Унда Исроил ишбилармон доираларининг Ўзбекистон бозорига қизиқиши ортиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Иштирокчилар икки давлат ўртасидаги савдо айланмасини ошириш истиқболлари, хорижий инвестицияларни юртимизга жалб этиш имкониятлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, технология ва инновациялар каби соҳаларда қўшма корхоналар ташкил этиш хусусида фикр алмашдилар.
Ўзбекистон томони технологиялар ва агробизнес соҳасида фаол ҳамкорлик алоқаларини олиб бориш муҳимлигини таъкидлади.
Исроил Савдо-саноат палатаси вакиллари Ўзбекистон томонининг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирдилар ва икки томонлама ҳамкорлик салоҳиятини янада чуқурроқ ўрганиш учун бизнес миссияларни ташкил этишни таклиф қилдилар.
Учрашув якунида икки давлат ўртасидаги савдо айланмасини кенгайтиришга исроиллик инвесторларни жалб қилиш қаратилган қатор қўшма тадбирларни ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: