13:44 | 02.09.24

                       

Ўзбекистон ЮНEСКОнинг халқаро тадқиқот марказига аъзо бўлди

Ўзбекистон ЮНEСКОнинг халқаро тадқиқот марказига аъзо бўлди.

ЮНEСКОнинг Маданий бойликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот маркази бош директори Аруна Франческа Мария Гужрал 30 август куни Ўзбекистон ташкилотга аъзо бўлганини расман эълон қилди.

«Ўзбекистон устав иккинчи моддасининг иккинчи ва тўртинчи бандларига мувофиқ қўшилиш тўғрисидаги расмий декларацияни топширгач, 2024 йил 30 август куни ташкилотга расман қабул қилиниб, 138-аъзо давлатга айланганини эълон қилиш мен учун катта шарафдир», – дейилади ташкилот бош директори Аруна Франческа Мария Гужралнинг расмий баёнотида.

Ташкилотга қўшилиш Ўзбекистонга бой билим ва тажрибани олиб кириш имконини беради. Бу эса маданий меросни асраб-авайлашни қўллаб-қувватлаш бўйича юклатилган вазифани бажаришдаги саъй-ҳаракатларга хизмат қилади.

Ушбу воқеа ташкилотнинг Марказий Осиё минтақасидаги иштирокини кучайтиради. Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзолиги минтақанинг бошқа мамлакатларини маданий меросни сақлаш ва ҳимоя қилиш бўйича миссияга қўшилишга илҳомлантиради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: