8:33 | 15.09.24
Туркияга диний таълим олиш учун борган 19 ёшли ўзбекистонлик қиз ўқишни ташлаб, бегона эркакка турмушга чиқмоқчи бўлди. Онаси унга насиҳат қилгани учун уни кўчада қолдирди (видео).
Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўз қизи томонидан қийин аҳволда қолдирилган аёл ва унинг ўғли Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар бермоқда Бош консулхона ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, Бош консулхонага 45 ёшли фуқаро I.Г. мурожаат қилиб, ўзи ва вояга етмаган фарзанди Истанбулда қийин аҳволда қолгани сабабли Ўзбекистонга қайтишда ёрдам беришни сўради. Август ойида фуқаро 19 ёшли қизи А.Б.ни мадрасада диний таълим олиш учун Истанбулга юборган.
Орадан бир оз вақт ўтгач эса ишлаб пул топиш ва фарзандига ғамхўрлик қилиш мақсадида ўзи ҳам 12 ёшли ўғли билан қизининг олдига Истанбулга келган. Бироқ Истанбулга келгач, қизи мадрасада ўқимаётганини, қолаверса, бегона бир эркак билан “шаръий” никоҳдан ўтиш ниятида эканини билган.
Фарзандига насиҳат берган она қизининг қаршилигига учраган ҳамда ўз фарзанди томонидан кўчага чиқариб юборилган ва шу тариқа 12 ёшли ўғли билан кўчада қолган.
Қийин шароитда қолган она-бола Бош консулхона ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Истанбул шаҳридаги вакили, “Ўзбек аёллари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” жамияти кўмагида ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги ҳомийлиги ёрдамида Ўзбекистонга юборилмоқда.
Фуқароларнинг қайтиши учун кўрсатган беғараз ёрдамлари учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилоят вакиллигига миннатдорлик билдирилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: