14:12 | 22.05.24
Ўзбекистонда 8,12 млрд доллар миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилади. Вазирлар маҳкамаси 2024 йил II чорагига мўлжалланган инвестиция дастури бўйича қарор имзолади.
«Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил II чорагига мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
Қайд этилишича, тармоқлар ва ҳудудлар томонидан хорижий инвестицияларни ўзлаштиришнинг мақсадли кўрсаткичларига мувофиқ 2024 йил II чорагида 8,12 миллиард доллар миқдорида хорижий инвестициялар, шу жумладан, 7,27 миллиард доллар миқдорида тўғридан тўғри инвестициялар ва кредитлар, 853,8 миллион доллар миқдорида – давлат кафолати остида хорижий кредитлар ўзлаштирилади.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 20 майдан кучга кирди.
Аввалроқ Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтган эди.
Маълумот учун, хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар бўйича солиқлардан уч йил муддатга озод этилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: