17:51 | 02.01.24
Статистика агентлиги декабр ойи учун палов индексини эълон қилди.
Статистика агентлиги берган маълумотларга кўра, 2023 йилнинг декабр ойида Ўзбекистонда энг арзон палов Наманган вилоятида сотилгани аниқланган. Вилоят емакхоналарида бир порция паловнинг нархи 20 минг сўмни ташкил қилган.
Ушбу ўзбек миллий таомининг арзон нархи бўйича кейинги ўринларда 21 минг 500 сўм билан Фарғона вилояти ҳамда 23 минг 400 сўм билан Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилояти турибди.
Паловнинг энг юқори нархи эса Тошкент шаҳрида бўлиб, бир порцияси 29 минг 700 сўмдан сотилган. Нархининг юқорилиги бўйича Бухоро вилояти пойтахтдан салкам 1000 сўм фарқ қилади. Вилоятда бир порция палов суммаси 28,2 минг сўмга тенг.
Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган бир порция паловнинг ўртача нархлари:
Қорақалпоғистон Республикаси – 23 минг 400 сўм;
Андижон вилояти – 24 минг 200 сўм;
Бухоро вилояти – 28 минг 200 сўм;
Жиззах вилояти – 25 минг сўм;
Қашқадарё вилояти – 26 минг 600 сўм
Навоий вилояти – 23 минг 400 сўм;
Наманган вилояти – 20 минг сўм;
Самарқанд вилояти – 27 минг сўм;
Сурхондарё вилояти – 25 минг 400 сўм;
Сирдарё вилояти – 25 минг 200 сўм;
Тошкент вилояти – 24 минг 300 сўм;
Фарғона вилояти – 21 минг 500 сўм;
Хоразм вилояти – 25 минг 800 сўм;
Тошкент шаҳри – 29 минг 700 сўм.
Аввалроқ, ноябр ойида республика ошхоналарида палов нархлари қанча бўлгани ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: