16:49 | 02.12.23
Статистика агентлиги ноябр ойи учун палов индексини эълон қилди.
Статистика агентлиги берган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда энг арзон палов Наманган вилоятида эканлиги аниқланган. Вилоят емакхоналарида бир порция паловнинг нархи 20 минг сўмни ташкил қилган.
Ушбу ўзбек миллий таомининг нархи бўйича кейинги ўринларда 21,3 минг сўм билан Фарғона вилояти ҳамда 22,8 минг сўм билан Навоий вилояти турибди.
Паловнинг энг юқори нархи эса Тошкент шаҳрида бўлиб, бир порцияси 29 минг сўмдан сотилади. Нархининг юқорилиги бўйича Бухоро вилояти пойтахтдан салкам 1000 сўм фарқ қилади. Вилоятда бир порция палов суммаси 28,2 минг сўмга тенг.