13:12 | 27.03.24

                       

Ўзбекистонда тақиқланган ўсимликларни етиштиришга қандай жазо белгилангани маълум бўлди

Ўзбекистонда тақиқланган ўсимликларни етиштиришга қандай жазо белгилангани маълум бўлди. Хусусан, айрим вазиятларда 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши ҳам мумкин.

Ўзбекистонда тақиқланган экинларни, яъни кўкнор ёки мойли кўкнор, каннабис ўсимлиги ёхуд таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

  • БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима;
  • 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
  • 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
  • 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
  • 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Аввалроқ Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Божхона қўмитаси ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказилган махсус тадбир давомида Тошкент шаҳрида яширин фаолият олиб борган нарколаборатория фош этилган эди.

Тадбир давомида олинган наркотик моддалар тахминан 80 минг «доза»ни ташкил қилиши ва қора бозордаги қиймати 900 минг АҚШ долларига тенглиги, шунингдек, нарколабораторияда сақланаётган 400 кг.дан ортиқ кимёвий моддалар ва хом-ашёлар ёрдамида 50 кг.га яқин «Мефедрон» синтетик гиёҳвандлик воситаси ишлаб чиқариш мумкинлиги маълум бўлди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: