14:02 | 20.12.22

                       

Ўзбекистонда тинтув ўтказиш ва мулкни хатлашга санкция бериш прокурордан судга ўтказилади

Энди, терговчи жиноятга алоқадор деб, ҳар қандай мулкни хатлаб қўя олмайди

Айни вақтда Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда. Президент унда тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкцияни прокурордан судга ўтказилишини маълум қилди.

«Энди, терговчи жиноятга алоқадор деб, ҳар қандай мулкни хатлаб қўя олмайди. Ахир, биз хусусий мулк дахлсизлигини кучайтириш бўйича озмунча ҳаракат қилаяпмиз-ми? Бундан буён, мулк ҳуқуқини чеклашга оид ҳар қандай ҳаракат фақат суд орқали бўлади», — дейди Президент.

Шу билан бирга, давлат раҳбари тергов сифатини ошириш бўйича ҳам тизимли чоралар кўрилиши ҳақида тўхталиб ўтди.

«Тергов шахсни айблаш учун эмас, жиноятни фош этиш орқали ҳақиқатни аниқлаш учун ишлаши керак. Шу билан бирга, судда ишларни кўришда қатнашадиган алоҳида прокурорлар корпуси шакллантирилади. Улар махсус ўқитилади, ишни судда кўришда холис, мустақил бўлиши қонун билан белгиланади», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ваколатлари кенгайтирилишини маълум қилгани, Ўзбекистондаги вазирлик ва идоралар сони 28 тагача камайтирилиши тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: