18:34 | 31.08.24

                       

Ўзбекистонга 2024 йил етти ойида қанча сайёҳ келгани маълум бўлди

Ўзбекистонга 2024 йил етти ойида қанча сайёҳ келгани маълум бўлди. Сайёҳларнинг асосий қисми Қирғизистон ва Тожикистондан келган.

Cтатистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-июл ойларида Ўзбекистонга 4,2 млн нафар чет эллик сайёҳлар келган.

Жорий йил январ-июл ойларида Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони мамлакатлар бўйича қуйидагича бўлган:

  • Қирғизистон – 1,2 млн нафар;
  • Тожикистон – 1,2 млн нафар;
  • Қозоғистон – 845,8 минг нафар;
  • Россия – 442,1 минг нафар;
  • Туркманистон – 83,7 минг нафар;
  • Туркия – 62 минг нафар;
  • Хитой – 35,5 минг нафар;
  • Ҳиндистон – 33,3 минг нафар;
  • Жанубий Корея – 23,9 минг нафар;
  • Италия – 19,5 минг нафар;
  • бошқа давлатлар – 211,2 минг нафар.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: