14:55 | 02.02.24

                       

Ўзбекистонликлар бир йил ичида 424 658 дона янги машина сотиб олди

Статистика агентлиги уларнинг қанчаси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганини очиқлади.

Ўзбекистонда 2023 йилда жами 424 658 дона янги автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январ-декабр ойларида Ўзбекистон бўйича йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган янги автотранспорт воситалари сони 424 658 донани ташкил этган.

Шундан:

  • 85,3 фоиз яъни 362 236 дона – Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган
  • 14,7 фоиз яъни 62 422 дона – Хорижда ишлаб чиқарилган машиналар ҳисобига тўғри келади.

Маълумот учун, Ўзбекистон дунёда Chevrolet’нинг АҚШдан кейинги иккинчи йирик бозорига айланган. Бу ҳақда UzAuto Motors ўз саҳифасида эълон қилган эди. Келтирилишича, Ўзбекистон 2023 йилда бозоридаги 370 мингга яқин автомобил сотуви билан Chevrolet жаҳон савдо рейтингида иккинчи ўринни эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Cobalt, Damas ва Labo’га онлайн контрактация очилиши хабар қилинганди. UzAuto Motors кейинроқ, ушбу машиналарнинг 2024 йилдаги ички бозорга йўналтирилган ҳажми учун нечта шартнома тузилганини маълум қилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: