14:14 | 30.08.24

                       

Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга ишга юборилади

Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга ишга юборилади. Виза олиш соддалаштирилди.

Келгусида ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга E-8 визаси бўйича ҳам ишга юборилади, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Корея Адлия вазирлигининг иммиграция департаменти раҳбари Ким Жонг До бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди. Мулоқотда Кореяда вақтинча ишлаш истагида бўлган юртдошларни ушбу давлатга нафақат E-9 (нопрофессионал), балки Э-8 (мавсумий) ҳамда Э-7 (профессионал) визалари асосида юбориш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, икки давлат ўртасидаги миграция жараёнларини қонуний ва хавфсиз амалга ошириш, ўзбекистонликларнинг Кореяда ноқонуний меҳнат фаолиятини олиб бориш ҳолатларига буткул барҳам бериш юзасидан келишиб олинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: